O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВАҲШАТ

Tasnif: Бу арабча сўз vahşat(un) шаклига эга (АРС, 878); ўзбек тилига ҳойи ҳутги ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: vahşat -> ваҳшат. Бу сўз 'ёввойи бўлди' маъносини англатувчи vahaşa феълининг(АРС, 877) I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилида 'ёлғизлик', 'тушкунлик', 'нотинчлик' каби маъноларни (АРС, 878), ўзбек тилида эса 'кишини даҳшатга соладиган аянчли ҳолат' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 176) . Бу сўздан ўзбек тилида ваҳшатли сўзи ясалган.