O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВИЖДОН

Tasnif: Бу арабча сўз viҫdan(un) шаклига эга (АРС, 874); ўзбек тилига чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб қабул қилинган: viҫdan —> виждан (виждон); асли кўпмаъноли vaҫada феълининг 'ҳис қилди', 'сезди' маъноси асосида (АРС, 873) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'ҳиссиёт', 'кишининг ички дунёси', 'руҳ', 'кўнгил', 'ор-номус' маъноларини (АРС, 874), узбек тилида эса фақат 'ор- номус' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 177). Бу сўздан ўзбек тилида виждонли, виждонсиз сифатлари, кейинги сифатдан виждонсизлик мавҳум оти ясалган.