O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БЎХЧА

Tasnif: ’кийим-кечак ўралган тугун’. Навоий б ў х ч а н u ечиб, лоқайд ва камтарона табассум билан амирлик кийимини кийди (Ойбек). Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’йўлга чиқишда кийим-кечак жойланадиган рўзғор буюми (жомадон)’ маъносини англатган боғ отидан (Девон, III, 140) кичрайтириш маъносини ифодаловчи -ча қўшимчаси билан ҳосил қилинган; ч ундоши таъсири билан унинг олдидаги ғ ундоши х ундошига, ўзбек тилида сўз охиридаги а унлиси ä унлисига алмашган: боғ + ча = боғчä > бохчä. Маҳмуд Кошғарий шундай маънони англатувчи бохтай сўзини келтирган (Девон, III, 258); бу сўз боғ отидан кичрайтириш маъносини ифодаловчи -тай қўшимчаси билан ҳосил қилинган (Индекснинг 454- бетида нимагадир бу сўз боғ- феълидан ясалган деб изоҳланган); қизиғи шундаки, ўша даврдаёқ ғ ундоши х ундошига алмашган экан.