O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДАВОМ

Tasnif: Бу арабча сўз davam(un) шаклига эга (АРС, 269); ўзбек тилига чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб қабул қилинган: davam -> давам (давом). Бу сўз 'маълум муддат воқе бўлиб турди' маъносини англатувчи dama феълининг (.АРС, 269) I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилидан 'иш-ҳаракат, воқеа- ҳодисанинг воқе бўлиб туриш муддати' маъноси билан қабул қилинган (ЎТИЛ, I, 204); кейинчалик бу сўз 'ниманингдир бундан кейинги қисми' маъносини ҳам англатишга хизмат қилдир илган.