O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДАВРОН

Tasnif: Бу арабча сўз davaran(un) шаклига эга (АРС, 267); ўзбек талига иккинчи бўғиндаги а унлисини ташлаб, чўзиқ, а унлисини а унлисига алмаштириб қабул қилинган: davaran —» давран (даврон). Бу сўз кўпмаъноли dara феълининг 'айланди' маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'айланма ҳаракат', 'қайрилиш' каби маъноларни англатади (АРС, 267); ўзбек тилида эса асли давр сўзи англатган маънони англатади, бу фикрни давр-даврон жуфт сўзи тасдиқлайди: синонимлар жуфтланган. ЎТИЛда (I, 204) даврон (davran) сўзи охиридаги -ан қисми тожикча кўплик қўшимчаси деб тушунилиб (Ўрта қавсларда ф-т < а рамзлари берилган), бу сўзнинг маъноси 'даврлар, замонлар' деб хато изоҳланган. Даврон сўзи ўзбек тилида эркак кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади.