O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДАФИНА

Tasnif: Бу арабча сўз dafinat(un) шаклига эга (АРС, 257); ўзбек тилига чўзиқ I унлисига и унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t ундошини ташлаб қабул қилинган: dafinat -> дафина. Бу сўз dafana феълидан 'ерга кўмиб яширди' маъноси билан (АРС, 257) ясалган аслий сифатдан (АТГ, 43) -at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ, 500), 'ерга кўмиб яширилган бойлик' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 214).