O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДАФЪА

Tasnif: Бу арабча сўз dafъat(un) шаклига эга (АРС, 256); ўзбек тилига фатҳали айн товушини а унлисига алмаштириб, сукун ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: dafъat —> дафъа. Бу сўз асли 'нарига сурди' маъносини англатувчи dafaъa феълининг (АРС, 256) I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилидан 'карра', 'марта' маъноси билан қабул қилинган (ЎТИЛ, I, 214).