O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДАҲШАТ

Tasnif: Бу арабча сўз dahşat(un) шаклига эга (АРС, 264); 'кучли даражада ҳайратланди' маъносини англатувчи dahişa феълининг (АРС, 264) I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилида 'кучли даражада ҳайратланиш' маъносини (АРС, 264), тожик тилида (ТжРС, 125) ва форс тилида (ПРС, 231) 'кучли даражада қўрқиш' маъносини англатади; кўринадики, бу сўз ўзбек тилига кейинги маъно билан форс, тожик тилидан қабул қилинган (ЎТИЛ, I, 216). Ўзбек тилида бу сўздан даҳшатли сифати ясалган.