O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДОРУЛБАҚО

Tasnif: Бу сўз арабча dar ul baqa бирикмасини (АРС, 81) бир сўзга бирлаштириб ҳосил қилинган; ўзбек тилига чўзик, а унлисини а унлисига алмаштириб, сўз охиридаги ҳамзани ташлаб қабул қилинган: darul- baqab -> дарулбақа (дорулбақо). Бу сўзни ЎТИЛда (I,235) кўрсатилганидек дорилбақо шаклида эмас, аслига яқин дорулбақо шаклида ёзиш тўғри; ТжРСга худди шундай шаклда киритилган. Бу сўз таркибидаги дор (dar) сўзи 'яшаш жойи' маъносини (АРС, 266) англатади; бақо сўзи эса 'сақланиб қолди' маъносини англатувчи baqiba феълидан ҳосил қилинган масдар бўлиб (АРС, 80, 81), 'абадийлик', 'мангулик' маъносини, шунга кўра дорулбақо сўзи 'нариги дунё', 'киши вафот этганидан кейин мангу яшайдиган жой' маъносини англатади.