O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДОРУЛФАНО

Tasnif: Бу арабча сўз дор (қ.) ва фано сўзларидан ҳамда al аниқлик артиклидан таркиб топган. Бу сўз таркибидаги дор (dar) сўзи 'яшаш жойи' маъносини англатади (ПРС, 266); фано сўзи асли 'йўқ бўлди', 'ўлди' маъносини англатувчи faniba феълидан ҳосил қилинган масдар бўлиб, fanab шаклига эга (АРС, 610); ўзбек тилига чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб, сўз охиридага ҳамзани ташлаб қабул қилинган; 'йўқ бўлиш' маъносини англатади; шунга кўра дорулфано сўзидан 'ўткинчи, вақтинча дунё' маъноси англашилади. Бу сўзни ЎТИЛда (I, 235) кўрсатилганидек дорилфано шаклида эмас, балки аслига яқин дорулфано шаклида ёзиш тўғри.