O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДУО

Tasnif: Бу арабча сўз duъab(un) шаклига эга (АРС, 255); ўзбек тилига чўзиқ фатҳали айнни а унлисига алмаштириб, сўз охиридаги ҳамзани ташлаб қабул қилинган: duъab -> дуо. Бу сўз кўпмаъноли daba феълининг 'илтижо қилди' маъноси билан (АРС, 254) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 146), дастлаб 'илтижо' маъносини, кейинроқ 'қуръон ояти' маъносини англатган (ЎТИЛ, I, 239).