O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЖАБР

Tasnif: Бу арабча сўз ҫabr(un) шаклига эга (АРС, 117) ; асли кўпмаъноли ҫabara феълининг 'мажбур қилди' маъноси билан (АРС, 117) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'мажбур қилиш', 'зўравонлик маъносини англатади (АРС, 117). ЎТИЛда (I, 268) бу сўз 'жисмоний ёки руҳий азоб, зулм, адолатсизлик' маъносини англатади дейилгани аниқ эмас: жабр бошқа, зулм бошқа. Ўзбек тилида қил- ёрдамчиси билан жабр қил- қўшма феъли тузилган, -лан қўшимчаси билан жабрлан- феъли ясалган; бу феълларнинг маъноси ЎТИЛда 'қийна-' деб тўғри таърифланган; демак, жабр асли 'қийнаш', 'қийин аҳволга тушиш' маъносини англатади.