O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЖАБРДИЙДА

Tasnif: Бу с уз арабча жабр отига (қ.) 'кўр-' маъносини англатувчи тожикча дидан феълининг дида сифатдош шаклини (ТжРС, 128) қўшиб тожик тилида тузилган; 'азоб аламини бошидан кечирган' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 268). Бу сўз тожик тилида жабрдида шаклига эга (ТжРС, 509). Ўзбек тилида бу тожикча сўз таркибидаги дида қисмини дийда шаклида ёзиш қаоул қилинган; бундай шаклда ёзиш 'кўз' маъносини англатувчи дийда сўзида ҳам воқе бўлган (ЎТИЛ, I, 223). Демак, тожикча сўз таркибига ўзбек тилида й товуши киритилган.