ЖАЛЛОБ
Tasnif: Бу арабча сўз ҫallab(un) шаклига эга (АРС,
133), ўзбек тилига чўзиқ а унлисини а унлисига ал -маштириб қабул қилинган: ҫallab жаллаб (жаллоб).
Бу сўз ҫalaba феълининг 'олиб келди' маъноси билан ясалган касб оти бўлиб (УАЯ, 499), араб тилида 'савдо- сотиқ билан шуғулланувчи киши' маъносини англатади (АРС, 133); ўзбек тилида бу сўз асосан 'туёқли мол олиб сотувчи киши' маъносини англатиш учун ишлатилади
(ЎТИЛ, I, 271).