ЖАМ
Tasnif: Бу арабча сўз ҫаm(un) шаклига эга (АРС,
138) ; ўзбек тилига сўз охиридаги айнни ташлаб қабул
қилинган: ҫаm > жам. Бу сўз кўпмаъноли ҫаmаъа
феълининг 'тўплади', 'қўшди' маъноси билан (АРС, 137) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'тўпланган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 271). Ўзбек тилида бу сўздан жамла- феъли ясалган.