O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЖАНОБ

Tasnif: Бу арабча сўз ҫanab(un) шаклига эга (АРС, 141) ; ўзбек тилига чўзиқ й унлисини а унлисига алмаштириб қабул қилинган: ҫanab -» жанаб (жаноб). Бу сўз асли 'четга суриб қўйди' маъносини англатувчи ҫanaba феълининг (АРС, 141) масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида чет элликларга расмий мурожаат қилишда ишлатилиб, 'муҳтарам чет эллик' каби маънони англатади (АРС, 141); ўзбек тилида асосан мартабали кишиларга нисбатан ҳурмат билан мурожаатда лавозимни билдирувчи сўздан кейин III шахс эгалик кўшимчасини қўшиб ишлатилади: вазир жаноблари каби (ЎТИЛ, I, 273).