O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЖАНОЗА

Tasnif: Бу арабча сўз ҫanazat(un) шаклига эга (АРС, 143); ўзбек тилига чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t ундошини ташлаб қабул қилинган: ҫanazat -» жаназа (жаноза); асли 'дафн намози ўқилди', 'дафн қилинди' маъносини англатувчи ҫanaza феълининг (АРС, 143) I боб масдари бўлиб (АТГ, 143) , араб тилида 'дафн маросими' маъносини англатади (АРС, 143), ўзбек тилида 'марҳум бўлган кишига бағишлаб дафн олдидан ўқиладиган намоз' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 273).