O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЖАНУБИЙ-ШАРҚИЙ

Tasnif: Бу жуфт сўз тожик тилида арабча жанубий (қ.) ва шарқий сифатларидан тузилган бўлиб (ТжРС, 513), 'жанубий ва шарқий йўналишларнинг оралиғидаги' маъносини англатади. Бундай сўз жануби шарқ изофа бирикмасидан арабча -ий қўшимчаси билан ясалган деб тушунилиб, жануби шарқий шаклида ҳам келтирилган (ТжРС, 513; ЎТИЛ, I, 273). АРСнинг 402- бетидаги мисолга асослансак, араб тилида бундай икки сўз ҫanuba ҫarqiyy(un) шаклида бирикади.