O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЖАНУБИЙ-ҒАРБИЙ

Tasnif: Бу жуфт сўз тожик тилида арабча жанубий (қ.) ва ғарбий (қ.) сифатларидан тузилган бўлиб (ТжРС, 513), 'жанубий ва ғарбий йўналишларнинг оралиғидаги' маъносини англатади. Бундай сўз жануби ғарб изофа бирикмасидан арабча -ий қўшимчаси билан ясалган деб тушунилиб, жануби ғарбий шаклида ҳам келтирилган (ТжРС, 513; ЎТИЛ, I, 273) . АРСнинг 402- бетидаги жануба шарқий мисолига асослансак, араб тилида бундай икки сўз жануба ғарбий шаклида бирикади.