O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЖАСМИН

Tasnif: Бу сўз ЎТИЛда (II, 488) арабча деб бел — гиланган, АРСда бу сўз ўзакка боғланмай, якка ўзи yasmīn(un) ва yasmīn(un) шаклларида (915, 918- бетларда) келтирилган. Бундай шаклларда берилиши ушбу сўз арабча эмаслигини кўрсатади. Ҳақиқатда, бу сўз Ушаков луғатида (I, 848) форсча деб таъкидланган. Жасмин сўзи ТжРС да йўқ, бу луғатда йосуман сўзи келшрилган (146). ПРСда (601) йасаман сўзи берилиб, бу сўздан йас сўзига ҳавола қилинган, у ерда бу сўз йас ва йасаман шаклларида келтирилган. Кўринадики, бу сўз асли эроний бўлиб, йасаман шаклига эга; тожик тилида а унлиси а унлисига, иккинчи бўғиндаги а унлиси у унлисига алмашган: йасуман (ёсуман); ўзбек тилига шу шаклида ўзлашган. ПРС асосида бу сўз асли йас сўзига -ман қисмини қўшиб ҳосил қилинган дейиш мумкин; унда йас сўзи асли 'ўткир хушбўй ҳид' маъносини англатган, -ман қисми эса асли -манд (-манд) шаклига эга бўлиб (ТжРС, 542), кейинчалик унинг охиридаги д товуши талаффуз қилинмай қўйган бўлса керак. Хуллас, ЎТИЛга йасмин сўзи киритилмаслиги лозим эди, чунки бу сўз тожикча йосуман сўзининг русча талаффуз шаклига тенг; ЎТИЛга йосуман сўзининг ўзини киритиш кифоя. Бу сўз асли 'хушбўй, оқ тўп гулли манзарали бута' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 263).