O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЖАФО

Tasnif: Бу арабча сўз ҫafab(un) шаклига эга (АРС, 132); ўзбек тилига чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб, сўз охиридаги ҳамзани ташлаб қабул қилинган: ҫafab -> жафа (жафо). Бу сўз асли 'қўпол, дағал муомала қилди' маъносини англатувчи ҫafa феълининг (АРС, 132) I боб масдари бўлиб (АТГ, 145), араб тилида 'қўполлик', 'дағаллик', 'совуқ муомала қилиш' каби маъноларни англатади (АРС, 132). ТжРСда (513) жафо кўпмаъноли сўз сифатида тасвирланиб, биринчи маъноси 'азоб, уқубат, эзилиш' деб, иккинчи маъноси 'бераҳмлик, зўғим' деб, учиычи маъноси 'хафалик' деб таърифланган. ЎТИЛда (I, 275) бу сўзнинг маъноси 'маънавий, руҳий ва жисмоний эзилиш, азоб-уқубат, кулфат' деб таърифланган. Кўринадики, ЎТИЛда бу сўзнинг маъноси ўта даражада бўрттириб юборилган. Асли бу сўзнинг биринчи маъносини 'бераҳмлик', 'зўғим' деб таъкиддаш тўғрироқ, 'азоб', 'эзилиш' каби маъно кейинчалик юзага келган.