ЖАҲД-ЖАДАЛ
Tasnif: Бу жуфт сўз ўзбек тилида арабча
жаҳд (к. ) ва жадал (қ.) сўзларидан тузилган бўлиб, 'зўр ғайрат', 'ғайрат-шижоат' маъносини англатади (ЎТИЛ, I,275) . Жадал сўзи бу жуфт сўз таркибида белги маъноси билан эмас, предмет маъноси билан қатнашади. Ушбу жуфт сўз қисмлари оралиғига -у боғловчисини киритиш билан жуфт сўз уюшиқ сўзларга
айланади; бунда -у боғловчисини чизиқча билан ёзиш лозим: жаҳд-у жадал каби.