O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЖИЛВА

Tasnif: Бу арабча сўз ҫalvat(un) шаклига эга (АРС 136); ўзбек тилига биринчи бўғиндаги а унлисини и унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t ундошини ташлаб қабул қилинган: ҫalvat -> жилва; асли кўпмаъноли ҫala феълининг 'аник, кўринди', 'намоён бўлди' маъноси билан (АРС, 135) ҳосил қилинган I боб масдари ҫalv(un) сўзидан (АТГ, 142) -at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ, 500), араб тилида 'ялтираш' маъносини англатади (АРС, 136); ўзбек тилида бу сўз 'аёлнинг ўзига мафтун этиш мақсадида ноз ва ғамза билан қараши' маъносини англатишга хизмат қилади (ЎТИЛ, I, 278). Ўзбек тилида бу сўздан жилвали сифати ясалган.