O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЖИЛД I

Tasnif: Бу арабча сўз ҫild(un) шаклига эга (АРС, 134); асли 'даррала-' маъносини англатувчи ҫalada феълининг 'терисини шилди’ маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'тери', 'китоб ғилофи (муқоваси)' маъноларини англатади (АРС, 134); ўзбек тилида бу сўз 'ғилоф' маъносида (ёстиқнинг жилди каби) ишлатилади; тарихан 'ўқув қуролларини солиб юриладиган халта' маъноси билан ишлатилган (ЎТИЛ, I, 279).