O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЖИН

Tasnif: Бу арабча сўз ҫinn(un) шаклига эга бўлиб, ТжРСда (515) ҫinn шаклида келтирилган, ўзбек тилига эса охиридаги пп товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган. Бу сўз асли ҫanna феълининг 'яширди' маъносидан (АРС, 140) ҳосил қилинган масдар бўлиб, 'киши кўзига одам қиёфасида кўриниб, гўё уни бирор дардга чалинтириб кетадиган хаёлий мавжудот' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 280). Бу сўз ўзбек ва тожик тилларида ажина шаклида ҳам ишлатилади.