O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВИЗИЛДОҚ

Tasnif: ’қора чигиртка’. Далалар в и з и л доқларнинг музикасини тинглагандай жим— жит (Ойбек). Бу от ўзбек тилида виз товушга тақлид сўзидан -иллä қўшимчаси билан ясалган феълга -қ қўшимчасини қўшиб ясалган; иккинчи л ундоши д ундошига, қ ундоши олдидаги а унлиси ä унлисига алмашган: (виз + иллä = визиллä -) + қ = визиллäқ > визилдäқ.