O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЖОЗИБА

Tasnif: Бу арабча сўз ҫazibat(un) шаклига эга (АРС, 122); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, зал ундошини з ундошига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: ҫāzibat —> жâзиба (жозиба). Бу сўз 'тортди', 'жалб қилди' маъносини англатувчи ҫazaba феълидан ясалган ҫazib(un) аслий сифатидан (АТГ, 43) -at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ, 500), 'жалб қилиш хусусияти' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 284). Ўзбек тилида бу сўздан жозибали сифати ясалган.