O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ГАВДА

Tasnif: ’жусса’, ’тана’. Мулла Обиднинг .. шу гавдасига бу кетмон ҳам кичик (Абдулла Қодирий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли гöгде тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, III, 53), кейинчалик д ундоши олдидаги г ундоши в ундошига алмашган; ўзбек тилида иккинчи ва кейинги буғинда е унлиси келмаслиги туфайли бу унли ä унлисига, иккинчи бўғиндаги ä унлиси таъсирида биринчи бугиндаги ö унлиси ҳам ä унлисига алмашган: гöгдä > гöвдä > гöвдä > гавдä; жонли сўзлашувда в ундоши таъсири билан ундан олдинги а унлисини â айтиш хам мавжуд: гäвдä > гâвдä.