ЖУМЛАЙИ МЎМИН
Tasnif: Бу бирикма арабча жумла (қ.)
ва мўмин (қ.) сўзлари билан тузилган тожикча изофа бирикмаси бўлиб, асли 'мусулмонларнинг барчаси' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 291); бу изофа бирикмаси таркибида жумла сўзи 'ҳамма', 'барча' маъноси билан қатнашган (АРС, 139).