O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЗАКИЙ

Tasnif: Ўзбек тилида жуда оз ишлатиладиган бу арабча сўз zakiyy(un) шаклига эга (АРС, 276); ўзбек тилига зал ундошини з ундошига алмаштириб, сўз охиридаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: zakiyy -> закий. Бу сўз асли 'идрокли, ўткир зеҳнли бўлди' маъносини англатувчи zakiya феълидан (АРС, 276) ҳосил қилинган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), 'идрокли', 'ўткир зеҳнли' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, I, 296). Сўзлашув нутқида бу сўз закки тарзида ҳам талаффуз қилинади (ЎТИЛ, I, 296).