O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ГУВУРЛА

Tasnif: ’гувур-гувур этган товуш чиқар-’. Сой бўйида .. тегирмон гувурлар э д и (Абдулла Қаҳҳор). Бу феъл ўзбек тилида ноаниқ (бўғиқ) товушни ифодаловчи гувур-гувур тасвир сўзидан —лä қўшимчаси билан ясалган: гувур + лä = гувурлä - ЎТИЛга бу сўз сўзлашув нутқига хос гувиллä - шаклида киритилган (луғат тузувчи бу сўзни гув тасвир сўзидан —иллä қўшимчаси билан ясалган деб тушунган; шундай тушунилганда ҳам бу сўзнинг иккинчи бўғинида и эмас у ёзилиши лозим). '