O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИЛЛО-БИЛЛО

Tasnif: Бу жуфт сўз арабча 'ташқари' маъ — носини англатувчи ьilla (АРС, 39) ва инкор маъносини ифодаловчи ьila (АРС, 82) сўзларидан тузилган бўлиб, 'мутлақо', 'сира-сира' каби кучайтирилган инкор маъносини ифодалайди (ЎТИЛ, I, 322); ўзбек тилига насрали ҳамзани и товушига, чўзиқ а унлиларини а унлиларига алмаштириб, биринчи қисм таркибига тақлидан иккинчи қисм таркибидаги л товушини қатлаб қабул қилинган. ьilla-bila -♦ илла-билла (илло-билло). ЎТИЛда бу сўз маъноси 'худо ҳаққи' деб хато изохданган; бундай қасам маъноси арабча bial allah -> billah > биллаҳ (биллоҳ) сўзи билан ифодаланади (АРС, 52; ЎТИЛ, I, 114); илло-билло сўзининг таркиби эса тамоман бошқача: биринчи қисм bin боғловчиси ва la юкламасидан (АРС, 39), иккинчи қисм bi ва la юкламаларидан таркиб топган (АРС, 82).