O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АЛДА

Tasnif: ’Ёлғон гапириб кўндир-’. Алдагани бола яхши (Мақол). Бу феъл қадимги туркий тилдаги ’ҳийла-найранг’, ’ёлғон’ каби маънони англатган ӓл отидан (ДС, 32) -ла қўшимчасининг -да шакли билан ясалган (ЭСТЯ, I, 127); кейинроқ ӓ унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган (Девон, I, 271; ДС, 34); ўзбек тилида а унлилари а унлиларига алмашган: ӓл + да = ӓлда- > алда- > алда-.