O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИЛОҲА

Tasnif: Бу арабча сўз ьilāh(un) сўзига (АРС, 41) ā мурожаат юкламасини (АРС, 20) қўшиб тузилган бўлиб, 'Эй Олло' маъносини англатади; ЎТИЛда. (I, 324) бу сўз 'хотин қиёфасидаги худо' деб хато изоҳланган; ўзбек тилига касрали ҳамзани и товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: ьilāha —» илâҳа (илоҳа). Сўзлашув тилида бу сўз илойо тарзида, яъни ҳ ундошини й ундошига, ā унлисини â унлисига а л маштириб талаффуз қилинади; бу сўз ЎТИЛда (I, 324) 'истакни кучайтириш' маъносини ифодалайди деб нотўғри изоҳланган.