O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИЛҲОҚ

Tasnif: Бу арабча сўз ьilhāq(un) шаклига эга (АРС, 715); ўзбек тилига касрали ҳамзани и товушига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: ьilhāq —> илҳâқ (илҳоқ); ЎКААҚЛда (135) илҳоқ шаклида тўғри ёзилган бу сўз ЎТИЛда (I, 324) илҳақ шаклида хато ёзилган, бу хато имло луғатларига ҳам кўчиб ўтган. Илҳоқ сўзи кўпмаъноли lahiqa феълининг IV боб шакли ьalhaqa сўзидан 'вақтида етиб келди' маъноси билан (АРС, 715) ҳосил қилинган масдар бўлиб (АТГ, 223), 'кимнингдирвақтида етиб келишини кутиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 324).