O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИМЛО

Tasnif: Бу арабча сўз ьimlāъ(un) шаклига эга (АРС, 767); ўзбек тилига касрали ҳамзани и товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги ҳамзани ташлаб қабул қилинган: ьimlāb -» имлâ (имло); асли mala феълининг (АРС, 767) 'айтиб туриб ёздирди' маъносини англатувчи IV боб шакли bamlâ сўзидан (АРС, 767) ҳосил қилинган масдар бўлиб (АТГ, 223), араб тилида 'диктант', 'тўғри ёзиш' маъноларини (АРС, 767), ' ўзбек тилида эса 'тўғри ёзиш қоидалари' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 325).