O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИНТИЗОМ

Tasnif: Бу арабча сўз ьintizām(un) шаклига эга (АРС, 812); ўзбек тилига касрали ҳамзани и товушига, изғи ундошини з ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: ьintizām —» интизâм (интизом); асли 'дурни ипга терди' маъносини англатувчи nazama феълининг 'тартибга солди', 'мунтазам тус берди' маъноси билан ҳосил қилинган VIII боб шакли ьintazāma сўзининг (АРС, 812) масдари бўлиб (УАЯ, 567), араб тилида 'тартиб', 'мунтазамлик' каби маънони (АРС, 812), ўзбек тилида эса 'маълум қоидаларга қатъий риоя қилиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 330). Бу сўздан ўзбек тилида интизомли, интизомсиз сифатлари, кейинги сўздан интизомсизлик мавҳум оти ясалган.