O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИСЛОҲ

Tasnif: Бу арабча сўз ьislāh(un) шаклига эга (АРС, 443); ўзбек тилига касрали ҳамзани и товушига, сад ундошини с ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: ьislāh —> ислâҳ (ислоҳ); асли кўпмаъноли saluha феълининг 'тўғриланди', 'тартибга солинди' маъноси билан (АРС, 442) ҳосил қилинган IV боб масдари бўлиб (АТГ, 223), 'тузатиш', 'тўғрилаш' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 336).