O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИСТЕЪДОД

Tasnif: Бу арабча сўз ьistibdād(un) шаклига эга (АРС, 500); ўзбек тилига касрали ҳамзани и товушига, иккинчи бўғиндаги i унлисини е унлисига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сукунли айн ўрнига ъ (айириш) белгасини қўйиб қабул қилинган: ьistibdād -> истеъдâд (истеъдод); асли 'ҳисоблади' маъносини англатувчи ьadda феълининг 'тайёрлади' маъноси билан ҳосил қилинган X боб шакли ьistabadda феълининг (АРС, 500) масдари бўлиб (АТГ, 331), араб тилидан 'туғма қобилият' маъноси билан олинган (ЎТИЛ, I, 337). Бу сўздан ўзбек тилида истеъдодли сифати ясалган.