O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИСТИФОДА

Tasnif: Бу арабча сўз ьistifādat(un) шаклига эга (АРС, 615); ўзбек тилига касрали ҳамзани и товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: ьistifādat -> истифâда (истифода); 'фойдали бўлди' маъносини англатувчи fada феълининг 'фойда чиқарди', 'фойдаланди' маъноси билан ҳосил қилинган X боб масдари бўлиб (АТГ, 331), 'фойда топиш', 'манфаат кўриш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 338).