O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИҚБОЛ

Tasnif: Бу арабча сўз ьiqbāl(un) шаклига эга (АРС, 619); ўзбек тилига касрали ҳамзани и товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: ьiqbāl -> иқбâл (иқбол); асли кўпмаъноли qabila феълининг IV боб шаклидан 'олдинга ҳаракатланди' маъноси билан (АРС, 613) ҳосил қилинган масдар бўлиб (АТГ, 223), араб тилида етти маънони англатади (АРС, 619), ўзбек тилига еттинчи маъноси — 'бахт', 'омад', 'бахтли келажак' маъноси билан қабул қилинган (ЎТИЛ, I, 346). Бу сўз ўзбек тилида киши атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади.