O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КАБИСА

Tasnif: Ўзбек тилида кабиса йили бирикмаси таркибида ишлатиладиган бу арабча сўз кўпмаъноли kabasa феълининг 'қўшди' маъноси билан ясалган kabīs(un) аслий сифатининг (АТГ, 43) -at(un) қўшимчасини олган муаннас шакли бўлиб (АТГ, 29), ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: kabīsat -> кабиса; асли 'бир кун қўшилган (366 кунга тенг)' маъносини англатади (АРС, 675; ЎТИЛ, I, 357).