O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДАНҒИЛЛАМА

Tasnif: ’ҳажми керагидан ортиқ’. .. бир кун келиб, янги данғиллама иморатлар солиб, .. (Абдулла Қаҳҳор). Бу сифат дäнғир товушга тақлид сўзидан —лä қўшимчаси билан ясалган феълга —мä қўшимчасини қўшиб ясалган; л товушининг таъсирида унинг олдидаги р ундоши л ундошига алмашган: (дäнғир + лä = дäнғирлä-) + ма ä= дäнғирлäмä > дäнғиллäмä. Бу сўзни луғатларга аслига кўра данғирлама шаклида киритиш тўғри, данғиллама шаклини эса сўзлашув нутқига хос деб белгилаш ўринли.