O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КАЛОМ

Tasnif: Бу арабча сўз kalām(un) шаклига эга (АРС, 697); ўзбек тилига чўзик, ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул к,илинган: kalām —> калâм (калом); кўпмаъноли kalama феълининг 'сўзлади' маъноси билан (АРС, 697) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ,142) , араб тилидан 'жумла', 'нутқ' маънолари билан ўзлаштирилган; калом сўзи ўзбек тилида Каломулло ('қуръон') сўзи, Аввал таом, баъдаз калом мақоли, Каломи шариф ('қуръон'), хулласи калом ('гапнинг қисқаси') турғун бирикмалари таркибида қатнашади (ЎТИЛ, 1, 361).