O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДЕ

Tasnif: ’айт-’. Ўғлингиз сизга салом д е д и. Қадим- ги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл бир неча шаклга эга бўлган: Девонда бу сўз тэді шаклида келтирилган (III, 265), ПДПда ta- (428- бет), ti- (429-бет), di- (377- бет) шаклларида акс эттирилган, ДСга te- шаклида киритилиб, жуда кенг талқин берилган (545-бет), ЭСТЯда бу сўз асли te:- тарзида талаффуз қилингани таъкидланган (III, 224). Қиёслашдан кўрина — дики, туркий тилларнинг тараққиёти давомида бу сўзнинг бошланишидаги т ундоши д ундошига алмашган. Ҳозирги ўзбек тилида бу сўз асосан де- шаклида ишлатилади, баъзангина дей- шакли учрайди (дейарли сузига қаранг).