O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КАСАЛМАНД

Tasnif: Бу сўз ўзбек тилида арабча касал сўзидан (қ.) тожикча -манд қўшимчаси билан (ТжРС,542) ясалган сифат бўлиб, 'тез-тез бетоб бўлиб турадиган', 'дардчил' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 371). Ўзбек сўзлашув тилида бу сўз касалванд шаклида ҳам талаффуз қилинади, бунда м ундоши в ундошига алмашади (лм -» лв).