O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КАФИЛ

Tasnif: Бу арабча сўз kafil(un) шаклига эга (АРС, 694); ўзбек тилига чўзиқ i унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: kafil -> кафил; кўпмаъноли kafala феълининг (АРС, 693) 'жавобгарликни ўз зиммасига олди' маъноси билан ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), 'бирор иш-фаолиятнинг амалга ошишига бошқаларни ишонтириб, жавобгарликни ўз зиммасига олган (киши)' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 373). Бу сўздан ўзбек тилида кафиллик мавҳум оти ясалган.