O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КАЪБА

Tasnif: Бу арабча сўз kabbat(un) шаклига эга (АРС, 691) ; ўзбек тилига сукунли айн товушининг ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: kabbat —> каъба; асли 'қубба шаклига эга бўлди' маъносини англатувчи каъаbа феълининг (АРС, 691) I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'куб (геометрик шакл)' маъносини англатади; Маккадаги муқаддас зиёратгоҳ худди шундай шаклда қурилгани учун КаъЬа деб номланган (ЎТИЛ, I, 374).