O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДЕӉИЗ

Tasnif: ’океандан қуруқликка ёриб кирган сув ҳавзаси’, ’жуда катга кўл’. Каспий денгизига пароходлар қатнови баҳорга нисбатан кўпайди Бу от қадимги туркий тилда тингиз (ПДП 430), теӊиз (Девон, III, 374; ДС, 552) тарзида талаффуз қилинган. ЭСТЯда таъкидланишича, бу сўз асли тенгиз тарзида талаффуз қилиниб, теӊиз шакли кейинроқ вужудга келган (III, 194). Девонга суяниб теӊ сўзи ’кўл’ маъносини англатиши айтилган (ДС, 551); шунга асослансак, теӊиз сўзи теӊ сўзига ’кўп\ (’мўл’) маъносини ифодаловчи —(и)з қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган бўлади (ЭСТЯ, III, 194). Кейинчалик бу сўз бошланишидаги т ундоши д ундошига алмашган: тей + из = теӊиз > дениз.