O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЛАЙЛАТУЛҚАДР

Tasnif: Бу сўз арабча laylat(un) сўзи, al аниқлик артикул и ва qadr(un) сўзидан таркиб топган (АРС, 737, 624); laylat(un) сўзи 'тун' маъносини англатувчи layl(un) сўзига 'бир дона' маъносини англатувчи -t қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган бўлиб (АТГ, 373), 'аниқ бир тун' маъносини, бу ерда 'Рамазон ойининг 27- туни' маъносини англатади (АРС, 737); qadr(un) сўзи эса (қ.) бу бирикма таркибида 'тақдирни, қисматни белгилаш' маъноси билан қатнашади (АРС, 624). Демак, лайлатулқадр сўзи 'кишининг келгуси қисмати башорат қилинадиган тун' маъносини англатади (гўё шундай башорат қилувчи илоҳий мавжудотнинг шу тунда келиши кутилади).